Тошкентдаги мебель цехида ёнғин содир бўлди

3-саҳифа

−

visibility980 timer1 дақиқа

image

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида мебель ишлаб чиқариш цехида юз берган ёнғин қарийб 45 дақиқада ўчирилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, ёнғин бугун, 23 ноябрга ўтар кечаси соат 03:08 да Хусниобод кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш цехида содир бўлган.

Хабар келиб тушиши билан қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб борган. Ёнғин соат 03:43 да қуршаб олиниб, 03:53 да тўлиқ ўчирилган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қарши шаҳридаги хонадонлардан бирида газ портлагани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг