Тошкентда европаликларни алдашга уринган киберфирибгарлар қўлга тушди (видео)

3-саҳифа

−

visibility412 timer2 дақиқа

image

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида ўн тўрт нафар фуқаро томонидан ташкил этилган ноқонуний онлайн колл-марказ аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, ҳолат “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик ойлиги доирасида Тошкент шаҳар ИИББ Кибержиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан аниқланган

Хусусан, Миробод тумани Файзобод маҳалласидаги хонадонлардан бирида ўн тўрт нафар фуқаро ноқонуний онлайн колл-марказ фаолиятини йўлга қўйгани маълум бўлган. Тезкор суриштирув давомида гуруҳ таркибида раҳбар, иш бошқарувчи ва ижрочилар бўлгани аниқланган. Ноқонуний фаолият юритилган хонадон ойига 60 миллион сўм эвазига ижарага олинган.

 

Тадбир давомида хонадондан жиноий фаолиятга алоқадор ашёвий далил сифатида 12 та ноутбук, 140 та телефон, 4 та компьютер ва 1 та планшет олиб қўйилган.

Гуруҳ аъзолари асосан WhatsApp мессенжери орқали Европа давлатлари фуқаролари билан боғланиб, уларнинг ишончига кириш ва пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишни режалаштирган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг тезкор ҳаракати натижасида минглаб хорижий фуқароларнинг фирибгарлик қурбонига айланишининг олди олингани, уларнинг миллионлаб маблағлари сақлаб қолингани билдирилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ички ишлар органлари томонидан Жиноят кодексининг 278-8-моддаси (Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида Европа давлатлари фуқароларини алдаб, уларнинг крипто-активларини ўзлаштириш билан шуғулланган 10 кишилик яширин онлайн колл-марказ аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг