Тошкентда 9 ёшли бола кўп қаватли уйдан тушиб кетди (видео)

3-саҳифа

−

visibility343 timer1 дақиқа

image

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида 9 ёшли бола кўп қаватли уйдан тушиб кетиб, оғир тан жароҳатлари олди. Шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди. 

Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 22 ноябрь куни содир бўлган. Бола соат 05:45 ларда тез тиббий ёрдам машинасида 2-шаҳар болалар жарроҳлик клиник шифохонасининг реанимация бўлимига олиб борилган. Унинг аҳволи оғир бўлгани сабабли зудлик билан зарур тиббий ёрдам кўрсатилган.

 

Шифокорлар кўриги натижасида болада бош мия чайқалиши, иккала ўпканинг лат ейиши, иккала буйракнинг лат ейиши, чап қўл елка суягининг ҳамда ўнг сон суягининг силжиш билан синиши аниқланган.

“Ҳозирда боланинг аҳволи барқарор, ўрта оғирлик даражасида. Ҳолати кундан кунга яхшиланиб боряпти. Даволаш муолажалари белгиланган режа асосида олиб бориляпти”, дейди Тошкент шаҳар 2-болалар жарроҳлик клиник шифохонаси травматолог-шифокори Исмат Нигматов.

Маълум қилинишича, шифохонада беморга зарур тиббий ёрдам кўрсатиш учун нейрохирургия ва травматология бўлимлари ҳамда замонавий тиббий ускуналар мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мактаб-интернат ётоқхонасининг тўртинчи қаватидан тушиб кетиб, оғир жароҳат олган ўқувчи 10 кунлик даволанишдан сўнг вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг