Умра зиёратини ноқонуний ташкил қилган фирма раҳбарлари қўлга тушди

3-саҳифа

−

visibility1327 timer1 дақиқа

image

Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳри ва Самарқанд шаҳрида фуқароларни ноқонуний равишда Умра зиёратига юборишни ташкил қилган икки сайёҳлик фирмаси раҳбари ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, биринчи ҳолатда Бекобод шаҳрида фаолият юритувчи сайёҳлик фирмаси раҳбари тегишли рухсатга эга бўлмасдан, уч нафар фуқарони Саудия Арабистонига Умра зиёратига юборишни ваъда қилган. У бунинг эвазига 3 450 доллар олган вақтида ДХХ ва вилоят ИИБ ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Иккинчи ҳолат Самарқанд шаҳрида аниқланган. У ерда фаолият юритувчи, бироқ тегишли лицензияга эга бўлмаган сайёҳлик фирмаси раҳбари тўрт нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни Умра зиёратига юбориш эвазига 6 минг доллар олган вақтида қўлга олинган.

Маълум қилинишича, биринчи ҳолат бўйича фирма раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Иккинчи ҳолат юзасидан эса терговга қадар текширув ишлари бошланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Бекобод туманида тўрт нафар фуқарони Умра зиёратига ноқонуний юборишни ваъда қилиб, 4,8 минг доллар талаб қилган хусусий ўқув маркази раҳбарининг укаси ушлангани ҳақида хабар берди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг