Жиззахда 80 сотих давлат ерини 230 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди (видео)

3-саҳифа

−

visibility948 timer1 дақиқа

image

Жиззах вилоятининг Бахмал туманида ҳокимлик захирасида турган 80 сотих бўш ер майдонини 230 млн сўмга сотишни таклиф қилган шахс ушланди. У келишилган пулнинг 200 млн сўмини олаётган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳолат ИИБ Тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида аниқланган.

Аниқланишича, 1961 йилда Самарқанд вилояти Булунғур туманида туғилган, ҳозирда Бахмал тумани Ўсмат шаҳарчасида яшовчи фуқаро туманнинг Аламли маҳалласи ҳудудидаги 80 сотих бўш ер майдонини сотишни таклиф қилган.

Текширувда ушбу ер майдонининг ҳеч қандай ҳуқуқий ҳужжатлари мавжуд эмаслиги ва у туман ҳокимлиги захирасида тургани аниқланган. Шунга қарамай, эркак келгусида танишлари орқали ерни ариза муаллифи номига расмийлаштириб беришини айтиб, бунинг эвазига 230 млн сўм талаб қилган.

Тезкор тадбир давомида у келишилган пулнинг 200 млн сўмини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда давлат захирасидаги 8 сотих ер майдонини бошқа шахс номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган фуқаро 7 минг доллар олаётган вақтида қўлга олинган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг