Зоминда уй шароитида каннабис етиштирган шахс ушланди (видео)
3-саҳифа
−
1922 1 дақиқа
Жиззах вилоятининг Зомин туманида яшовчи фуқаронинг хонадонида каннабис етиштириш учун махсус шароит яратилгани аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбири давомида 1977 йилда туғилган фуқаронинг яшаш хонадони ва ёрдамчи хўжаликлари холислар иштирокида кўздан кечирилган.
Текширувда хонадоннинг ўзида каннабис ўсимлигини етиштириш учун шароит яратилгани маълум бўлган. Хусусан, 8 тупдан 22 тупгача бўлган майда ниҳоллар ҳамда гугурт қутичаларида сақланган 4 дона каннабис уруғи аниқланган.
Шунингдек, ўсимликларни махсус шароитда парваришлаш учун мўлжалланган LED лампалар, кимёвий моддалар, қуритилган каннабисга ишлов бериш ва уни қадоқлаш жиҳозлари ҳамда электрон тарози топилган.
Аниқланган ашёлар белгиланган тартибда расмийлаштирилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Термиз халқаро савдо марказида Афғонистон фуқароси 6 килограмм 352 грамм гиёҳвандлик моддасини 15 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси