6,3 кг наркотикни афғон чопонлари орасига яширган шахс ушланди

3-саҳифа

−

visibility1099 timer1 дақиқа

image

Термиз халқаро савдо марказида Афғонистон фуқароси 6 килограмм 352 грамм гиёҳвандлик моддасини 15 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди

Маълум қилинишича, “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбири доирасида Термиз халқаро савдо марказида Ички ишлар бўлими тезкор-қидирув хизмати, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Дастлабки суриштирувларда Афғонистон фуқароси гиёҳвандлик моддасининг намунасини шартли харидорга тақдим этиб, кейинчалик йирик миқдордаги наркотик воситаларни яширин йўллар орқали етказиб бериш бўйича келишувга эришгани аниқланган.

У 6 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик моддасини Афғонистондан юк автомашинасида, афғон чопонлари орасига яширган ҳолда Термиз халқаро савдо марказига олиб киришни режалаштирган.

Жорий йилнинг 17 ноябрь куни давом эттирилган тезкор тадбирда гумонланувчи 6 килограмм 352 грамм гиёҳвандлик моддасини 15 минг долларга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Билдирилишича, ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонунчиликда белгиланган тартибда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 12 килограммга яқин “гашиш” гиёҳвандлик моддаси мусодара қилингани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг