Фарғонада уйининг томига 1,2 кг наркотик яширган шахс ушланди
3-саҳифа
−
16:44 200 1 дақиқа
Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида яшовчи фуқаронинг хонадони том қисмидан 1 килограмм 205 грамм марихуана гиёҳвандлик воситаси аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, “Хавфсиз ва соғлом юрт” ойлиги доирасида олинган тезкор маълумот асосида Ички ишлар вазирлиги ҳамда Қўштепа тумани Ички ишлар бўлими тезкор ходимлари ҳамкорлигида тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида 1969 йилда туғилган фуқаронинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган. Текширув жараёнида уйнинг том қисмидан соф оғирлиги 1 килограмм 205 грамм бўлган марихуана топилиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган шаҳрида 3 килограмм “гашиш” гиёҳвандлик воситасини сотаётган шахс қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси