Фарғонада велосипедчи Chery уриб юбориши оқибатида вафот этди

3-саҳифа

−

image

Фарғона вилояти Қўштепа туманида Chery Tiggo 2 Pro автомобили ҳайдовчиси йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган велосипедчини уриб юборди. Оқибатда велосипедчи вафот этди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, йўл-транспорт ҳодисаси жорий йилнинг 13 ноябрь куни соат 20:40 ларда Қўштепа тумани Намуна МФЙ ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлининг 5-километрида содир бўлган.

Унда Chery Tiggo 2 Pro русумли автомобиль ҳайдовчиси йўлнинг белгиланмаган қисмидан ҳаракатланаётган велосипедчини уриб юборган. Оқибатда велосипедчи оғир тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, у вафот этган.

Билдирилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида Onix русумли автомобиль йўл четидаги бетон тўсиққа урилганди. Оқибатда 2005 йилда туғилган йўловчи вафот этган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг