Тошкентнинг айрим кўчалари вақтинчалик ёпилади

Ўзбекистон

−

visibility1538 timer1 дақиқа

image

Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида 2026 йил 30 ноябрдан 2027 йил 10 январгача транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади. Чекловлар Янги йил байрами тадбирларига тайёргарликнинг биринчи босқичи доирасида жорий этилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, тайёргарликнинг биринчи босқичи доирасида қуйидаги кўча қисмларида транспорт ҳаракати тўхтатилади:

Истиқлол кўчасининг Буюк Турон ва Зарафшон кўчалари оралиғидаги қисми;
Буюк Турон кўчасининг Истиқлол кўчаси билан кесишмасидан Ёшлар ижод саройигача бўлган қисми.

Ҳокимлик иккинчи босқичда жорий этиладиган ҳаракат чекловлари ҳақида қўшимча маълумот берилишини билдирган.

Ҳайдовчиларга ҳаракат йўналишларини мазкур чекловларни инобатга олган ҳолда режалаштириш тавсия этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда атмосфера ҳавоси сифатининг ёмонлашишига қарши қўшимча чоралар жорий этиш таклиф қилинаётганлиги ҳақида хабар берилган эди. Янги механизмларга кўра, ҳаво ифлосланиши белгиланган даражага етганда корхоналар фаолиятини қисқартириш, автомобиллар ҳаракатини чеклаш ва қурилиш ишларини вақтинча тўхтатиш мумкин.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг