ПСЖ уч йирик трансфер учун Мбаппедан воз кечмоқчи

Спорт 17442
image

Англиянинг “Ливерпуль” клуби ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппени ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мерсисайд клуби ушбу трансфер юзасидан Париж клубига таклиф юборган, ПСЖ ҳам ушбу манфаатли таклифни ўйлаб кўришини маълум қилган. 

Маълумотларга кўра, ушбу ёзда французлар Поль Погба, Криштиану Роналду ҳамда Серхио Рамос трансферларини амалга оширишни ният қилган, бунинг учун эса йирик миқдордаги маблағ талаб этилади. Бу йўлда улар қимматбаҳо Мбаппедан воз кечишга ҳам тайёр.

Килианнинг ўзи фақат “Реал Мадрид”га ўтишни хоҳламоқда, лекин клуби у билан шартномани узайтирмаса, у Парижни тарк этишга мажбур бўлади.

Маълумот учун, у якунига етган мавсумда Франция чемпионатида 31 та ўйинда майдонга тушиб, 27 та гол ҳамда 7 та голли узатма амалга оширишга муваффақ бўлган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 941
Рейтинг: 2.9
t
×