Францияга қарши дубль қайд этган Роналду бир неча рекордни янгилади

Спорт 10889
image

Криштиану Роналду терма жамоа сафида энг кўп гол уриш бўйича мутлақ рекордчи, эронлик Али Дайининг натижасини такрорлади. Кейинги гол уни бу борада тенгсиз бўлишига олиб келади.

Бундан ташқари, у ўз фаолиятида илк бор Франция дарвозасини ишғол қилиб, ўзи гол урган терма жамоалар сонини биттага кўпайтириб олди. 3-турда ҳам гол уриш оқибатида у гуруҳ босқичининг ҳар бир турида гол урган илк португалиялик футболчига айланди.

Бу ўйиндаги натижадан сўнг, Криштиану Жаҳон чемпионатлари ҳамда Европа чемпионатларида жами 20+ гол урган тарихдаги биринчи футболчига айланди.

Ушбу дубль натижасида Роналду Евро-2020 даги голлари сонини 5 тага етказиб олди ва турнир тўпурарлари пойгасида пешқадамликни сақлаб турибди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 629
Рейтинг: 3
t
×