Ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлиши айтилди
Бу қизиқ
−
26 Апрель
11672Ўзгидромет Ўзбекистон ҳудудида 28-30 апрель кунлари кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 28 апрелда 20-25 даража, 29 апрелда 22-27 даража, 30 апрелда 24-29 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат 28 апрелда кечаси 8-13 даража, кундузи 20-25 даража; 29 апрелда кечаси 8-13 даража, кундузи 22-27 даража; 30 апрелда кечаси 10-15 даража, кундузи 24-29 даража бўлади.
Шунингдек, Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат 28-29 апрелда кечаси 8-13 даража, кундузи 18-23 даража; 30 апрелда кечаси 10-15 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 28-29 апрелда 20-25 даража, 30 апрелда 22-27 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида эса ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 28 апрелда 10-15 даража, 29-30 апрелда 8-13 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.
Бундан ташқари, республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, 28 апрелда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 29-30 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Тоғли ҳудудларда 2000 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 7-12 даража бўлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь