Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлиши айтилди
Interesting
−
10:40 505 2 minutes
Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 13 ноябрь куни кундузи ҳаво асосан ёғингарчиликсиз бўлади, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийсининг баъзи жойларида ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати 5-10 даража илиқ атрофида бўлади.
Ҳаво ҳарорати дам олиш кунлари кечалари 0-5 илиқни ташкил этади, кундуз кунлари эса аста-секин кўтарилади ва 10-15 даража илиқни ташкил этади.
Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13 ноябрда жанубда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.
Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 13 ноябрь куни баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин
Тошкентда 13 ноябрда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Жорий йилнинг 14 15 ноябрида ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.
Ҳаво ҳарорати кечалари 2-4 даража илиқ, кундуз кунлари 13 ноябрда 7-9 даража илиқ, 14 15 ноябрда 13-15 даража илиқ атрофида бўлади.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 13 ноябрь куни кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Live
All