Дунёда қироллар кўп, бироқ Худо битта менман — Ибрагимович ақлбовар қилмас иддао билан чиқди

Спорт 18800
image
-

Италиянинг машҳур “La Gazetta dello Sport” нашри “Милан” клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимовичдан интервью олди. Швециялик ҳужумчи суҳбат давомида ўзи, жамоаси, шунингдек рақобатчилари хусусида сўз юритди ва жиддий иддао билан чиқди.

“Ҳа, жамоамизга [Оливье] Жиру келиши мумкин, мен ҳам бу ҳақда эшитдим. Лекин, шуни алоҳида таъкидлаб ўтишим лозим: у келгани билан бу ерда ўйнаб кета олиш осон бўлмайди. Уни “қирол” дейишганини эшитганман, балки ростдир. Биз уни қучоқ очиб кутиб оламиз, савияли футболчиларни қадрлаймиз. Агар тинимсиз меҳнат қилса, у биз билан чиқишиб кетиши қийин бўлмайди.

Жируга "қирол" тарифи берилганига тўхталган Ибра ўзини унданда яхши эканини урғулаб, шундай иддаоли фикр билдирди:

Мен худбинманми? Бўлиши мумкин. Бир нарса аниқ, дунёда қироллар кўп, лекин Худо битта ва у менман! Аммо жамоадошларимсиз ҳеч нарса қила олмасдим, шунинг учун уларни ҳурмат қиламан.

Футбол менга янги одамлар билан танишиш, бошқа давлатларни кўриш ва сайр-саёҳат қилишга имкон яратиб берди. Мен эса бунинг эвазига дунёдаги энг мукаммал ҳужумчи бўлдим. Шу сабаб доим ўз устида ишлаш ҳақида бонг ураман. Қачонки, меҳнат қилсанг, унга эришасан”.

Эслатиб ўтамиз, Златан Ибрагимович оёғидан олган жиддий жароҳати сабаб Евро-2020 турнирини ҳам ўтказиб юборадиган бўлди. Жароҳатнинг жиддийлиги сабаб “россонерилар” унга ўринбосар сифатида вариантлар изламоқда.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 823
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×