Биз Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги тинчлик музокараларини юқори баҳолаймиз – Алиев

Олам

image

Баку Озарбайжон ва Арманистон ўртасида олиб борилаётган тинчлик музокараларини юқори баҳолайди. Бу ҳақда Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев бугун, 26 апрель куни Берлинда Германия канцлери Олаф Шольц билан қўшма матбуот анжуманида айтиб ўтди.

Давлат раҳбари яқинда Озарбайжон ва Арманистон Ташқи ишлар вазирлари Шольцнинг таклифига биноан Германияда учрашганини эслатди.

“Кейинги учрашув Қозоғистонда ўтказилиши режалаштирилган. Шу тариқа биз тинчлик шартномасини имзолаш йўлида қўшимча қадамлар ташламоқдамиз”, дейди Алиев.

Президентнинг таъкидлашича, тинчликка эришиш учун яхши имкониятлар мавжуд. Шунингдек, у 26 апрель куни эрталаб Озарбайжонда жойлашган Россия-Туркия қўшма мониторинг маркази фаолиятини тўхтатганини таъкидлади.

“Яъни тинчликка эришиш учун жуда яхши имкониятлар мавжуд. Бу борада бизга ёрдам беришни истаган давлатлар билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз”, деган Алиев.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 февраль куни Берлинда Арманистон ва Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлари Арарат Мирзоян ва Жайҳун Байрамов ўртасида учрашув бўлиб ўтганди. Ереван ва Баку делегацияларининг музокаралари 17 февраль куни Мюнхенда бўлиб ўтган Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ва Германия канслери Олаф Шольц ўртасидаги уч томонлама учрашувда эришилган келишувга мувофиқ амалга оширилган.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Озарбайжон Арманистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг