Мирзоян ва Байрамов яна Германияда учрашди (видео)

Олам

image

Бугун, 28 февраль куни Берлинда Арманистон ва Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлари Арарат Мирзоян ва Жайҳун Байрамов ўртасида учрашув бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда икки давлатнинг ҳам Ташқи ишлар вазирликлари маълум қилди.

Хабар берилишича, Ереван ва Баку делегацияларининг музокаралари 17 февраль куни Мюнхенда бўлиб ўтган Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ва Германия канслери Олаф Шольц ўртасидаги уч томонлама учрашувда эришилган келишувга мувофиқ амалга оширилган.

Учрашув “Тинчлик ва давлатлараро муносабатларни ўрнатиш бўйича икки томонлама шартнома”ни муҳокама қилиш учун ўтказилмоқда.

Қайд этилишича, аввалроқ Озарбайжон Ташқи ишлар вазири Баку ва Ереван ўртасидаги музокараларда маълум танаффус бўлганига қарамай, тинчлик шартномаси матни устида ишлаш давом этганини, Мюнхендаги учрашувдан сўнг ишни қайта бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинганини таъкидлаган. 

Ҳозирда музокаралар давом этмоқда ва якуний натижалардан ҳали дарак йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, амалий ташриф билан Францияга борган Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Ереван ва Баку ўртасида тинчлик ўрнатиш ҳали ҳам имконсиз, деб билиши ва Арманистонга янги ҳужум эҳтимолини тахмин қилаётганини айтганди. Бунинг ортидан Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Пашиняннинг иддаоларига ўз муносабатини билдириб чиқди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Жайҳун Байрамов Арарат Мирзоян

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made