Футзал: Тожикистон Осиё кубоги ярим финалида мағлубиятга учради

Спорт

−

image

Бугун, 26 апрель куни футзал бўйича Таиландда ўтказилаётган Осиё кубогининг дастлабки ярим финал ўйини бўлиб ўтди. Баҳсда мезбон Таиланд Тожикистон терма жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Учрашувнинг асосий дақиқалари 3:3 ҳисобидаги дуранг билан якунланди ва ҳакамлар эсктра-таймларга рухсат берди. Қўшимча бўлимларда ҳам ҳисоб ўзгармагач, томонлар ғолиб номини пенальтилар сериясида аниқлайдиган бўлди.

Пенальтилар сериясида эса 6:5 ҳисобида мезбонлар зафар қучиб, қитъа биринчилигининг финалига йўл олди. Таиланд финалда Ўзбекистон-Эрон жуфтлиги ғолиби билан куч синашади.

Ярим финалда мағлубиятга учраган Тожикистон эса 28 апрель куни 3-ўрин учун баҳсда майдонга тушади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг