Царукян мухлис билан боғлиқ можаро оқибатида жиддий жазоланиши мумкин

Спорт

image

Россиялик UFC жангчиси Арман Царукян UFC 300 мусобақасида мухлис билан муштлашгани учун дисквалификация қилиниши мумкин. Бу ҳақда Царукян менежери Саид Абдураҳмонов ОАВга маълум қилди.

“Жарима ва дисквалификация бўлиши мумкин. Тез орада қарор қабул қилинади”, дейди Саид Абдураҳмонов.

Невада штати Атлетика комиссияси 30 апрель куни ҳодисани кўриб чиқиш учун йиғилади. Абдураҳмонов Царукян муштлашув туфайли гонорарнинг бир қисмини йўқотганини айтганди.

UFC 300 мусобақасида Чарльз Оливейрага қарши жанг якунлангач ечиниш хонасига йўл олаётганда Царукян мухлислар орасидан унга ўрта бармоғини кўрсатган кишини уриб юборди.

Кейинроқ мухлис қилган иши учун узр сўради ва Царукян унга Конор Макгрегор иштирок этадиган UFC 303 турнирига чипта беришга ваъда берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Конор Макгрегор Чарльз Оливейра Арман Царукян

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made