Роналду тўйига Макгрегор ва Ҳабибни таклиф қилди

Спорт

image

“Ал-Наср” ҳамда Португалия миллий терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду бўлажак турмуш ўртоғи Жоржина Родригес билан бўладиган никоҳ тўйига UFC’нинг собиқ чемпионлари Конор Макгрегор ва Ҳабиб Нурмагомедовни таклиф қилди. Бу ҳақда “MMA Weekly” хабар берди.

Аввалроқ, Роналду ва Жоржина Родригес жорий йилнинг 8 август куни Португалиянинг Мадейра оролида никоҳдан ўтиши ҳақида маълум қилинган эди.

Хабарга кўра, тўйга таклиф этилган меҳмонлар орасида машҳур хонандалар Дрейк, Рианна ва Женнифер Лопес, блогер IShowSpeed, телебошловчи Пирс Морган ҳамда бошқа таниқли шахслар ҳам бор.

Маросим Фуншал шаҳридаги соборда никоҳдан ўтиш билан бошланади. Шундан сўнг, тўй беш юлдузли меҳмонхонада давом этади. Шу муносабат билан меҳмонхонадаги икки қават ва бир нечта бар ҳудудлари фақат тўй меҳмонлари учун ажратилиши билдирилган.

Маълумот учун, Фуншал – Криштиану Роналдунинг туғилиб ўсган шаҳри ҳисобланади. Португалиялик юлдуз Жоржина Родригесга 2025 йилда турмуш қуриш таклифини билдирган. Улар 2016 йилдан буён муносабатда бўлиб келмоқда.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг