Испан клубларининг еврокубокларидаги иштирокига тақиқ қўйилиши мумкин

Спорт

image

Халқаро футбол федерацияси (FIFA) ва Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFA) мамлакат ҳукумати Испания Қироллик футбол федерацияси (RFEF) ишларига аралашуви туфайли Испания клублари ва терма жамоаларини халқаро турнирлардаги иштирокини тўхтатиб қўйиши мумкин. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.

Манбага кўра, Испания ҳукумати RFEF фаолиятини назорат қилиш учун махсус комиссия тузишга қарор қилган. Бундай воқеалар ривожи туфайли Испания терма жамоасининг 2024 йилги Европа чемпионатидаги иштироки ва клубларнинг келаси мавсумда Европа мусобақаларидаги иштироки сўроқ остида қолади. 

Қайд этилишича, Испания ҳукумати FIFA ва UEFA'нинг эҳтимолий ҳаракатларидан хабардор.

Март ойида Испания фуқаролик гвардиясининг марказий операциялар бўлими RFEF штаб-квартирасида ва собиқ RFEF президенти Луис Рубиалеснинг уйида тинтув ўтказган ва кейинчалик прокурорлар RFEF собиқ раҳбарини ҳибсга олишга ордер берган. 3 апрель куни фуқаролик гвардияси Рубиалесни Доминикан Республикасидан Испанияга қайтганидан сўнг аэропортда қўлга олди. Кейинроқ у ҳибсдан озод қилинди. Бундан ташқари, федарация президенти вазифасини бажарувчи Педро Роча коррупция ишида гумонланувчига айланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Испания Халқаро футбол федерацияси Европа футбол ассоциациялари иттифоқи Испания Қироллик футбол федерацияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг