Ҳокимлик ҳуқуқшуносининг ўлими бахтсиз ҳодисами ёки уюштирилган қотиллик?
3-саҳифа
−
26 Апрель
10748Аввалроқ, Тошкент шаҳридаги Яккасарой тумани ҳокимлиги ҳуқуқшуноси туманда жойлашган мактабдаги бассейнда чўмилаётганида аҳволи ёмонлашиб, вафот этгани хабар қилинганди. Эндиликда унинг ўлими билан боғлиқ янги тафсилотлар пайдо бўлмоқда. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Манбага кўра, 18 апрель куни 13:00 да марҳумнинг турмуш ўртоғи эрига қўнғироқ қилган. Ўшанда ҳуқуқшунос тадбирда эканини, кейинроқ телефон қилишини айтиб гўшакни қўйган. Шундан сўнг аёл соат 14:00 да яна телефон қилган, бироқ эри жавоб бермаган. У соат 18:00 га қадар телефон қилишда давом этган, бироқ жавоб бўлмаган. Аёл соат 21:00 лар атрофида ўғлидан турмуш ўртоғининг вафот этганини эшитган.
QALAMPIR.UZ'даги маълумотларга кўра, мазкур воқеадан бир кун олдин ҳуқуқшунос аёлига ҳоким ўринбосарининг қурилиш бўйича катта айбини аниқлаганини, бу сирни айтмаслиги учун катта пул таклиф қилишганини, бироқ у бунга рози бўлмаганини айтган.
Шунингдек, воқеа жойига борган марҳумнинг ўғли ва жияни бассейнда видео камералар борлигини пайқаган. Уларнинг айтишича, ҳуқуқшунос бир кун олдин адвокатлик ҳисоб рақамидан 1300 АҚШ доллари миқдоридаги пулни ечиб олган. Бироқ бу пуллар марҳумнинг ёнидан чиқмаган, унинг хонасидаги компьютерлар ҳам тозаланган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов воқеа жорий йилнинг 18 апрель куни соат 15:30 лар атрофида содир бўлганини маълум қилганди.
LiveБарчаси