Диёрбек Эрматов оғир атлетика бўйича ЖЧда олтин медални қўлга киритди

Спорт 2624
image

Аввалроқ хабар берганимиздек, айни дамда Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугун, 8 октябрь куни йигитлар ўртасида -73 кг вазн тоифаси иштирокчилари даст кўтариш машқини якунлашди.

Унда Ўзбекистон терма жамоаси вакили Диёрбек Эрматов дастлаб 124, кейин 127 кг оғирликни, учинчи уринишда эса 132 кг тошни ўзига бўйсундира олди. Натижада, Диёрбек даст кўтариш машқида биринчи ўринни эгаллади. 

Шунингдек, кучли учликдан россиялик Вагин Никита (130 кг) ҳамда Грузия вакили Николоз Эсартиа (128 кг) ҳам жой олди. Бироздан сўнг силтаб кўтариш машқларига ҳам старт берилади.

Эслатиб ўтамиз, кеча ўзбекистонлик Озода Ҳожиева ҳам ЖЧда 2 медаль қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 74
Рейтинг: 3.2
t
×