“Бавария” бош мураббийи Левандовски ва Холандни солиштирди

Спорт 1182
image

Бугун, 17 август куни Германия Суперкубоги финали доирасида “Бавария” ҳамда “Боруссия Дортмунд” клублари ўзаро тўқнаш келади. Баҳс олдидан “Бавария” бош мураббийи Юлиан Нагельсманн “Боруссия Дортмунд” ҳужумчиси Эрлинг Холанд ҳақида гапириб, уни Роберт Левандовски билан солиштирди.

Холанд ҳақида

“Холанд — ажойиб ҳужумчи, унинг “Боруссия Дортмунд”га таъсири жуда катта. Унга югуриши учун жой берилмаслиги керак. У жуда тез, соатига 36 километр тезликда югуради. Имкон қадар унга югуриш ва зарба бериш учун имкон қолдирмаймиз”.

Левандовски ҳақида

“Сўнгги бир неча йил ичида Левандовски ўзининг жаҳон даражасидаги ҳужумчи эканлигини исботлади. У “Олтин тўп” учун асосий номзодлар учлигидан кетма-кет икки йил жой олди, шунинг ўзиёқ унинг даражасидан дарак беради. У ҳали “Бавария”да кўп нарсаларга қодир”.

Холанд ва Левандовскини солиштириши ҳақида

“Эрлинг Бундеслигада унча кўп вақт ўйнамади, лекин унинг рақамлари ва статистикаси ажойиб. Менимча, уларни солиштириш ноўрин. Улар ҳар хил услубдаги ҳужумчилар. Левандовски Холангда нисбатан анча тажрибалироқ, шу сабабли унинг жамоамда ўйнаётганидан хурсандман”, дейди мураббий.

Маълумот учун, учрашув Тошкент вақти билан соат 23:30 да старт олади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 24
Рейтинг: 3.2
t
×