“Арсенал” “Реал” футболчисини сотиб олди

Спорт 1104
image

Испаниянинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Мартин Эдегор Лондоннинг “Арсенал” клуби ўйинчисига айланди

“Канонирлар” ўз Twitter саҳифасида норвегиялик футболчининг тўлақонли трансферини эълон қилди. У Лондон клубида янги мавсумдан бошлаб 8-рақам остида тшп суради.

Маълум бўлишича, “Арсенал” 22 ёшли футболчи учун 30 миллион фунт (35 миллион евро атрофида) пул тўлаган, шунингдек, айрим бонуслар ҳам кўзда тутилган. Эдегорнинг Лондон клуби билан шартномаси 2026 йилга қадар мўлжалланган.

Маълумот учун, Мартин ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини ҳам айнан “Арсенал”да ижарада ўтказди. Бу муддат давомида футболчи АПЛ доирасидаги 14 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та ассист қайд этишга муваффақ бўлган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 10
Рейтинг: 2.9
t
×