Олимпиаданинг 7-кунида ўзбекистонлик спортчилар қандай натижа қайд этди?

Спорт 10450
image

Бугун, 30 июль куни Олимпия ўйинларининг еттинчи кунида 6 нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсларда иштирок этди.

  • Бокс спортида -69 килограмм вазн тоифасида Бобоусмон Батуров чорак финал жангида британиялик Пэт Маккормак билан рингга чиқди ва очколар бўйича 1:4 ҳисобида мағлубиятга учради. Шу тариқа, у турнирни тарк этди.
  • Аёллар боксида -60 килограмм вазн тоифасида рингга кўтарилган Райҳона Қодирова мусобақада яхши старт олди. Райҳона Конголик Наоми Юмбани 5:0 ҳисобида енгиб, кейинги босқичга йўл олди. Кейинги баҳслар эса жорий йилнинг 2 август куни ўтказилиши режалаштирилган.
  • Дзюдо бўйича +100 кг вазн тоифасида Бекмурод Олтибоев турнирни икки ғалаба билан бошлаб чорак финалга чиқди. Лекин кетидан икки беллашувни бой бериб, медалларга эришиш имкониятини қўлдан чиқарди. 
  • Енгил атлетиканинг 3 хатлаб сакраш спорти бўйича Роксана Худоёрова уч уриниш натижасига кўра 14-поғонани банд этиб, Олимпиададаги иштирокини якунлади.
  • 50 метрга эркин сузиш бўйича Наталья Критинина 26.93 секунд натижа билан сўнгги натижа эгасига айланди ва мусобақадаги курашини тўхтатди.

Шу тариқа, Олимпиаданинг еттинчи кунида иштирок этган ўзбекистонлик 6 нафар спортчи орасида фақатгина Райҳона Қодирова ўз иштирокини давом эттиради. У навбатдаги жангини 2 август куни ўтказади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 449
Рейтинг: 3
t
×