Кетма-кет 3-жангда ютган таэквондочи Рашидов ярим финалга йўл олди

Спорт 4227
image

Таэквондо оламини ҳайратга солаётган ўзбекистонлик спортчи Улуғбек Рашидов Токио-2020 Олимпия ўйинларидаги муваффақиятли иштирокини давом эттирмоқда. Бугун, 25 июль куни у учинчи жангини ўтказди ва эронлик Мирҳошим Ҳоссайнини енгиб, ярим финал йўлланмасига эга бўлди.

Мали ва Жанубий Корея вакиллари Сейду Фофана ҳамда Ли Де Ҳунгни ортда қолдирган Рашидов чорак финалда эронлик Мирҳошим Ҳоссайнидан 34:22 ҳисобида устун келиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Энди Улуғбек финал учун курашда Босния ва Герцеговина давлати вакили Недзад Хушичга қарши даянга чиқади.

Маълумот учун, ярим финал ҳамда финал баҳслари бугуннинг ўзидаёқ ўтказилиб, чемпион номи аниқ бўлади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 212
Рейтинг: 3
t
×