FIFA ниятига етди: Эронда аёлларнинг стадионга киришига рухсат берилди

Спорт 1259
image

Футбол бўйича Эрон миллий терма жамоаси жорий йилнинг 12 октябрь куни ЖЧ-2022 саралаши доирасида Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб боради.

“Daily Times” нашрининг хабарига кўра, икки йил деганда илк марта Теҳрондаги стадионга аёлларнинг киришига рухсат берилади. Сўнгги марта бундай ҳолат 2019 йилнинг октябрь ойида Камбоджага қарши баҳсда юз берганди.

Маълумот учун, Эронда 1979 йилги революциядан кейин аёлларнинг футбол ўйинларига киритилиши тақиқланган. Бунга расмий сабаб сифатида эркакларнинг футбол ўйинлари вақтидаги ўзини ёмон тутиши келтирилган.

FIFA бу борада фақатгина терма жамоаларнинг ўйинларида аёлларни стадионларга қайтариш борасида Эронга кўп марта босим ўтказди, шу сабаб Эрон футбол федерацияси бу қарорни расман имзолашга мажбур бўлди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 14
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×