“Барса” Мессидан воз кечишида “Реал” президентининг қўли бор

Спорт 5095
image

Испаниянинг “Marca” нашри хабар беришича, Мессининг “Барселона” билан янги шартнома имзоламаганига “Реал Мадрид” президенти Флорентино Переснинг ҳам алоқаси бор.

Маълум бўлишича, энг бошида Жоан Лапорта Ла Лига бош президенти Хавьер Тебас билан 2,7 миллиард евро эвазига келишув тузишни, “Барселона” эса ундан 270 миллион евро олиши борасида келишмоқчи бўлган.
Бироқ, айнан Флорентино Перес каталонияликлар бош директори Ферран Ревертер билан алоқага чиққан ва унга ҳамда Лапортага бу келишувга рози бўлмасликни талаб қилган. Бунга амал қилишмаган тақдирда, Перес уларга Суперлига ғоясининг амалга ошмаслиги ҳамда катта миқдордаги жарима солиниши борасида шарт қўйган.

Натижада, Ревертер Лапортани Тебас режасини рад этишга кўндирган ва бунинг оқибатида “Барса” Лео Месси билан шартномани узайтира олмаган. Улар Месси ҳамда Суперлига келтирадиган даромадни таққослганда, Суперлиганинг улуши кўпроқ бўлади, деган фикрга келишган ва Лео билан шартномани узайтирмаган.

Эслатиб ўтамиз, кўплаб топ-клублар Суперлига лойиҳасидан чиққанини эълон қилган бўлсада, қонунан жамоалар ҳамон Суперлига аъзоси ва айни дамда ўша клубларга каттагина жарима хавф солмоқда.

Агарда CVC билан келишув амалга ошганида, маълум миқдорда пулга эга бўлган “Барселона” янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиши мумкин бўларди, жумладан Мессини ҳам. Бироқ бу лойиҳа узоқ келажакда клубнинг молиявий ахволига салбий таъсир кўрсатиши мумкин эди. Сабаби, ушбу қарзни тўлаш учун жуда кўп муддат кетиши мумкин эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 262
Рейтинг: 3
t
×