А Серия. Бугун “Рома”, “Юве” ва “Наполи” ўйнайди

Спорт 3264
image

Кеча, 21 август куни Италия А Сериясининг 2021-22 йилги мавсумига старт берилди. 

Бугун эса А Серия доирасида 4 та учрашув ўтказилади. Тошкент вақти билан соат 21:30 да иккита ўйин: “Болонья” – “Салернитана”, “Удинезе” – “Ювентус” учрашувлари бошланса, 23:45 да “Наполи” – “Венеция” ҳамда “Рома” – “Фиорентина” баҳслари старт олади.

Ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган Римнинг “Рома” клуби биринчи турни ўз майдонида “Фиорентина”га қарши ўтказади.

Маълумот учун, Элдор ёзги трансферлар ойнасида “Женоа”дан “Рома”га 17 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди. Шомуродов мавсум олди ўртоқлик учрашувларида ва Конференциялар кубогида ўз ҳисобига умумий 3 та гол ва битта ассист ёздириб қўйди.

Ҳозирча, Жозе Моуриньо уни асосий таркибда майдонга туширмоқда.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 134
Рейтинг: 3
t
×