Россияда Навальнийнинг укаси қидирувга берилди
Олам
−
20 Февраль
11303Россия Ички ишлар вазирлиги Алексей Навальнийнинг укаси Олегни қайта қидирувга берди. Тегишли эълон вазирлик маълумотлар базасида пайдо бўлди.
"Олег Навальний, 1983 йил 9 апрель. Қидирув учун асослар: Жиноят кодексининг тегишли моддаси бўйича қидирувга берилган. Хусусиятлари: қайта эълон қилинган, аввал қидирувга берилган", дейилади идоранинг маълумотлар базасида.
У қайси жиноят моддаси бўйича жавобгарликка тортилганига аниқлик киритилмаган.
Маълумот учун, Россия Ички ишлар вазирлиги Олег Навальнийни 2022 йилнинг январида ҳам федерал қидирувга берган эди. Ўшанда қидирув учун асос жиноий ҳуқуқбузарлик сифатида кўрсатилган, бироқ бу айбловга аниқлик киритилмаган. 2021 йил сентябрь ойида у Кипрга учиб кетган ва ҳали ҳам қайтиб келмаган.
Эслатиб ўтамиз, россиялик мухолифатчи Алексей Навальний колонияда вафот этгани ҳақида Федерал жазони ижро этиш хизмати Ямал бўйича департаменти маълум қилди. Бир неча сиёсатчилар эса Навальний Кремль томонидан ваҳшийларча ўлдирилгани ҳақида гапирди. АҚШ Президенти Жо Байден ҳам Навальнийнинг ўлими учун Путин жавобгар эканини айтди.
“Интерфакс” нашри шифокорлар Навальнийни жонлантиришга ярим соатдан кўп ҳаракат қилгани ҳақида ёзди. Мухолифатчининг оиласи ҳам унинг ўлимини тасдиқлади. Бу ҳодисалар ортидан эса йирик намойишлар бошланиб кетди. Жорий йилнинг 16 февраль куни АҚШ вице-президенти Камола Ҳаррис Мюнхенда бўлиб ўтаётган хавфсизлик конференциясида Алексей Навальнийнинг беваси Юлия билан учрашди ва унга таъзия билдирди.
Эртаси куни, 17 февралда бўлса Навальнийнинг онасига ўғлининг жасади берилмади, бунинг ортидан 46 мингдан ортиқ киши расмийлардан марҳумнинг жасадини оиласига қайтаришни талаб қилди. Европа Иттифоқи инсон ҳуқуқлари борасидаги санкцияларига Навальний номини берди. Шундай қилиб, Навальнийнинг жасади яна икки ҳафта “экспертиза”дан ўтказиладиган бўлди. Бугун, 20 февраль куни Навальнийнинг онаси Путинга видеомурожаат билан чиқди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь