Заррух Адашевнинг қолдирилган жанги санаси маълум бўлди

Спорт 1247
image

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Заррух Адашевнинг Раян Бенуага қарши ўтадиган жанги санаси аниқ бўлди. Узоқ кутилган ушбу баҳс 31 июль куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда Адашев ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.

Аслида, спортчилар 8 май куни ўзаро жанг қилишлари лозим эди. Аммо, ўшанда Бенуа белгиланган вазн меъёридан ошиб кетиб, вазифани бажара олмагани сабабли соғлиғи ёмонлашган ва жанг бекор қилинганди.

Эндиликда улар 31 июль куни “орани очиқ қилади”. Маълумот учун, Заррух Адашев фаолияти давомида 6 та жанг ўтказиб, улардан учтасини ғалаба ва учтасини мағлубият билан якунлаган. Маълумот учун, ўзбекистонлик спортчи сўнгги икки жангда мағлубиятга учраган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 13
Рейтинг: 2.7
t
×