Евро-2020. Испания Словакияни янчиб ташлади, Левандовскининг дубли Польшани қутқара олмади

Спорт 3314
image

Европа Чемпионати “Е” гуруҳи 3-туридан ўрин олган Словакия-Испания учрашуви ўз ниҳоясига етди. Ўйинда “қизил фурия” рақибини йирик – 0:5 ҳисобида мағлуб этди.

Ўйинда киритилган голлар Мартин Дубравка 30' (автогол), Эмерик Ляпорт 45+3', Пабло Сарабия 56', Ферран Торрес 67', Юрай Куцка 71' (автогол) каби футболчиларнинг номига ёзилди. Аҳамиятли жиҳати, Словакия Испанияга қарши деярли ҳеч қандай қаршилик қила олмади. 

Ушбу гуруҳнинг нариги жуфтлигида эса ҳақиқий тенгма-тенг жанг кечди. Голларга бой ўтган Швеция-Польша учрашувида ғолиб номи сўнгги дақиқаларда аниқланди. Швеция ғалабани илиб кетди — 3:2!

Швециянинг икки голига Эмиль Форсберг, сўнггисига Клаэссон муаллифлик қилган бўлса, Польшанинг ҳар иккала голи Роберт Левандовски номига ёзилди. Аҳамиятли жиҳати, польяклар 2:0 ҳисобида ортда бора туриб, Левандовскининг қаҳрамонлиги ҳисобни қисқартирди, бироқ сўнгги дақиқалардаги гол барчасига нуқта қўйди — Швеция кейинги босқичда!

Шу тариқа, “Е” гуруҳида гуруҳ босқичи якунланди. Швеция 7 очко билан биринчи ўринни эгаллади, Испания эса 5 очко билан 2-ўринни эгаллаб, кейинги босқичга йўл олди. 3 очко тўплаган Словакия эса бошқа гуруҳлардаги вазиятни кузатишга мажбур.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 102
Рейтинг: 3
t
×