Яна бир ўзбек футболчиси “Женоа”га ўтмоқда

Спорт 18621
image

Тошкентнинг “Пахтакор” клуби ҳимоячиси Иброҳимҳалил Йўлдошев Италиянинг “Женоа” клуби сафига бориб қўшилиши мумкин. Бу ҳақда россиялик таниқли журналист-инсайдер Нобель Арустамян хабар берди.

Маълум бўлишича, Йўлдошевнинг трансфери шу ёзнинг ўзидаёқ ҳал бўлиши мумкин. Айни дамда итальян клуби вакиллари футболчининг клуби билан музокараларни давом эттирмоқда.

Aммо, Йўлдошев катта эҳтимол билан 2021/22 йилги мавсумни Швейцариянинг “Сьон” клуби сафида ўтказади. Бунга Италияда Европа Иттифоқи ташқарисидан легионерлар қўшилиши билан боғлиқ ҳолат сабаб бўлмоқда. Генуя раҳбарияти Швейцариядаги бир йил Йўлдошевга фойда келтиради, деб ҳисобламоқда. Бунда у Европага мослашиб, тилни ўрганиши ва 2022 йилда Генуя клубига бориб қўшилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, Арустамян Элдор Шомуродовнинг бу трансферлар ойнасида клубини тарк этмаслигини таъкидлаган. Бунинг сабаби “Женоа” Шомуродовни яна бир мавсум ўз сафида олиб қолиб, трансфер нархи ўсгач, сотишни мақсад қилмоқда.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1007
Рейтинг: 3
t
×