Ҳоким нега “котта болла”нинг машинасида юрмайди?
Интервью
−
26 Апрель
16806Шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида иш бошлаганига бир йил, расман пойтахт ҳокими бўлганига бир ой бўлган Шавкат Умурзоқов ушбу лавозимга келишидан аввал UzAvtosanoat раҳбари бўлганидан хабарингиз бор. Буни қарангки, бир вақтлар Spark, Nexia, Gentra автомобилларини ишлаб чиқарган Умурзоқов ҳоким бўлганидан кейин Mercedes-Benz'да юрибди. Шаҳар ҳокими билан суҳбатлашган QALAMPIR.UZ журналисти ҳар куни иномаркада юрадиган ҳокимдан Тошкент шаҳар кўчалари ўнқир-чўнқирлигидан хабари бор-йўқлигини сўради.
"Ҳозир 36 та коридор учун катта дастур бор. У 450 км. Албатта бу иш учун катта маблағ талаб этилади ва тахминан унинг қиймати 500 млн доллардан ошиқ. Ҳозирги йўлларни олдингидек фақат асфальт қилишимиз нотўғри, сабаби машина сони 5 йил олдин 400 минг бўлган бўлса, ҳозир 800 минг – демак биз унинг "проходной способности"ни тўғрилашимиз керак. 36 та коридор – асосий коридорларга лойиҳалар тайинланган. Ҳозир уни молиялаштириш манбасини ишлаб чиқяпмиз, бунда давлат хусусий шерикчилик деган йўналишлари, грантлар бор. Ажратилган маблағ ҳисобига йўлларни фақат "асфальт" қилиб қўйсак пулни увол қилган бўламиз", дейди пойтахт ҳокими.
Барча муаммолар аста-секин ҳал бўлишини айтган Умурзоқов асфальт масаласи доим давом этадиган ишлардан бири эканини қўшимча қилди.
"Бу доим давом этадиган иш бўлиши керак. Аҳоли сони 100 мингга ошяпти. Бир ярим, икки миллион турар жойлар қуриляпти. Шунингдек, мактаб боғча ва бошқалар. Бизнинг биринчи мақсадимиз чорраҳалардаги тирбандликларни тўғрилаш. Ҳозир 30 та катта чорраҳани ёз фаслига тайёрлаяпмиз. Кейинчалик яна бошқа муаммолар ҳам ҳал бўлади", дейди Умурзоқов.