Жиззахлик таниқли блогер автоҳалокатда вафот этди (видео)

3-саҳифа

image

Жиззахлик блогер Орзигул Ўразматова йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, фожиа бугун, 5 август куни соат 03:00 ларда Жиззах шаҳар, Ўратепалик МФЙ ҳудудидан ўтувчи Иcлом Каримов кўчасида содир бўлган. Блогер бошқарувидаги Gentra русумли, давлат рақами 25 U 005 AA бўлган автомашинасини “Қалия МФЙ-Ором бозор” йўналишида кетаётган вақтда бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилган.

Оқибатда ҳайдовчи оғир жароҳатлар билан шифохонага етказилган. Бироқ шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган. Автомашинада йўловчи сифатида ҳаракатланган 2008 йилда туғилган И.М. ҳам тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган ва унга тиббий муолажалар давом эттирилмоқда.

Маълумотларга кўра, Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида истиқомат қилган марҳума 21 ёшда бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ИИБ Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

QALAMPIR.UZ марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбек киноси ва театрининг таниқли вакили, Ўзбекистон халқ артисти Саида Раметованинг онаси 90 ёшида вафот этганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг