Тошкентда Gentra ўтиндек ёниб кул бўлди (видео)

Crime

image

Бугун, 28 май куни Тошкент шаҳар Миробод туманида Gentra ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 14:42 да Миробод тумани Янги Қўйлиқ кўчасида автомобиль ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВББга хабар тушган.

Шунга кўра, қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 14:44 да етиб бориб, ёнғин соат 14:48 да ўчирилган.

Билдирилишича, ёнғин оқибатида жароҳатланганлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Денов туманида зарядланаётган электромобиль ёниб кетган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends