Тошкентнинг янги ҳокимига Ортиқхўжаевдан қандай “мусор”лар қолди?
Интервью
−
26 Апрель
18976Ёдингизда бўлса, 2023 йилнинг 16 январь куни Президент ҳузурида бўлиб ўтган энергия ресурслари таъминоти юзасидан йиғилишда Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни ишдан олганди. Ортиқхўжаевнинг огоҳлантиришларга қарамай қишга лозим даражада тайёргарлик кўрмагани, берган ваъдаларини бажармагани айтилганди ўшанда.
Буни қарангки, орадан вақт ўтиб, шаҳар ҳокимининг ўрнини 2018 йилдан буён Президентга берган ваъдасини бажармай келаётган “Ўзавтосаноат” компанияси раҳбари Шавкат Умурзоқов эгаллади.
Шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи бўлиб иш бошлаганига бир йил, расман пойтахт ҳокими этиб тайинланганига бир ой бўлган Шавкат Умурзоқов QALAMPIR.UZ'нинг “собиқ шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевдан қандай муаммоли мерос қолди?” деган саволига унинг вақти қиммат туриши ва у эски кунларни ковламаслигини айтди.
“Мен вақтимни орқадаги нарсани ковлашга сарфламайман. Вақтим қимматроқ ва олдинга қарашга ҳаракат қиламан. Аҳоли сони 100 мингга ўсяптими, ҳамма нарсани баравар олиб бориш керак. Ҳеч нарсани ўз-ўзидан бажариб бўлмайди. Илм боилан қилиш керак. Кўчаларни “асфальт”лаш мумкин, лекин бу тирбандлик муаммосини ҳал қилмайди.
Ҳар бир маҳаллага бизнес режа тузяпмиз. Ишларни аҳоли назорат қилиши учун эса барча режаларни илиб чиқяпмиз. Бу режада шу маҳаллада қанча “скамейка”, велойўлак, қанча истироҳат боғлари, спорт майдончалари бўлишини аниқ ёзиб қўйяпмиз. Бир нарсани тан олишимиз керак: кўп ишлар қилинган. Яхши бўлишига қараб юряпмиз”, дейди шаҳар ҳокими.
LiveБарчаси