Ўзбекистонлик олимпиячилар эртага Тошкентга учиб келади

Спорт 7418
image

Ўзбекистонлик олимпиячиларни тантанали кутиб олиш маросими эртага, 9 август куни Миллий Олимпия қўмитасида ўтказилади.

Хабарингиз бор, бугун, 8 август куни 4 йилликнинг энг муҳим спорт воқеаларидан бири бўлган Токио Олимпиадаси ўз якунига етди. Шу сабабли, Токио Олимпиадасида қатнашган Ўзбекистон делегацияси эртага, 9 август куни Тошкентга учиб келади. 

Маълумотларга кўра, делегация самолёти Тошкент Халқаро аэропортига соат 20:00 да етиб келиши кўзда тутилган. Шунингдек, соат 21:00 да делегация Халқаро аэропортдан Миллий Олимпия қўмитаси томон икки қаватли махсус автобусларда сайрга чиқишлари режа қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Токио Олимпия ўйинларида умумий ҳисобда 5 та медаль: 3 та олтин ва 2 та бронза қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида жаҳон рейтингида 32-ўринни эгаллади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 323
Рейтинг: 3.1
t
×