Токио-2020. Уч нафар ўзбекистонлик пара дзюдочи финалга йўл олди

Спорт 1084
image

Япониянинг Токио шаҳрида ёзги Паралимпия ўйинлари давом этмоқда.

Бугун, 28 август дастуридан ўрин олган пара-дзюдо баҳсларида Ўзбекистон делегацияси аъзолари қониқарли натижалар қайд этмоқда. “Ниппон Будакан” аренасида ўтаётган курашларда татамига кўтарилган 4 нафар ўзбекистонлик спортчидан 3 таси финал босқичига йўл олган.

-73 кг вазн тоифасида Феруз Саидов, -81 кг вазнда Довурхон Караматов ва -57 кгда Парвина Самандарова ярим финал баҳсини ғалаба билан якунлаган бўлса, -63 кг вазнда курашаётган Нафиса Шерипбоева ярим финалда енгилиб, бронза медали учун курашадиган бўлди. 

Кечки дастурда ушбу спортчиларнинг рақиби қуйидагича:

Финал:
-73 кг: Феруз Саидов – Темиржан Даулет (Қозоғистон)
-81 кг: Довурхон Караматов – Ҳусейн Раҳимли (Озарбайжон)
-57 кг: Парвина Самандарова – Cэвда Валиева (Озарбайжон)

Бронза медали учун:
-63 кг: Нафиса Шерипбоева – Марта Арса (Испания)

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 17
Рейтинг: 3.3
t
×