Токио-2020 нинг 11-куни ўзбекистонлик спортчилар учун қандай ўтди?

Спорт 5476
image

Бугун, 3 август куни Олимпия ўйинларининг саккизинчи кунида умумий ҳисобда 6 нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсларда иштирок этди.

Енгил атлетика, уч ҳатлаб сакраш. Дастлабки баҳсларда, енгил атлетиканинг уч ҳатлаб сакраш тури бўйича Руслан Қурбонов баҳсларга киришди ва делегациянинг кун дастуридан ўрин олган учрашувларига старт берди. У берилган учта уринишнинг ҳеч биридан фойдалана олмади ва турнирдаги юришини тўхтатди;

Бокс. -52 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган боксчи Шаҳобиддин Зоиров ўз юришини чорак финалда якунлади. Филиппин вакили Карло Паламга қарши жангнинг иккинчи раундида Шаҳобиддин Зоиров жароҳат сабабли жангни давом эттира олмаслиги маълум бўлди. Бунга қадар очколар ҳисобига кўра, филиппинлик боксчи устунликка эришаётган эди ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритди;

Бокс. -63 кг вазн тоифасидаги боксчи Элнур Абдураимов ўз юришини Арманистон вакили Ованнес Бачковга қарши жангда чорак финалда тўхтатди. Жангнинг барча раунди Бачков ҳисобига ёзилди ва очколар ҳисобига кўра, Бачков ярим финал йўлланмасига эга бўлди;

Юнон-рум кураши. -97 кг вазн тоифаси беллашувларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Рустам Ассакалов ўз юришини чорак финалда тўхтатди. Икки карра ЖЧ совриндори ҳисобланган курашчини ушбу босқичда хорватиялик Иван Хуклек таслим этди. Баҳсда хорватиялик курашчи 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди. Агар Хуклек финалга етиб борган тақдирда Ассакалов бронза медали учун курашиш имконини сақлаб қолади;

Бокс, аёллар. -60 кг вазн тоифасида рингга чиққан Райхона Қодирова ярим финал остонасида Беатриз Феррейрага имкониятни бой берди. Тажриба бобида Райҳонадан анча устун турувчи, Жаҳон чемпиони Феррейра рақибига бутун жанг давомида деярли имкон бермади ва ғалабани ҳақли равишда қўлга киритди;

Оғир атлетика.  Ваниҳоят ОЛТИН медаль! 109 килограмм вазн тоифасида Акбар Жўраев 430 килограмм вазн қайд этиб Олимпиада чемпионига айланди! 21 ёшли чемпион! Узоқ кутилган ғалаба! Рекорд!

Ушбу олтин медаль Ўзбекистоннинг Токио-2020 даги иккинчи олтин медали ҳисобланади. Биринчи олтин таэквондочи Улуғбек Рашидов томонидан қўлга киритилган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 309
Рейтинг: 3
t
×