Токио-2020. Кутилмаганда Ўзбекистон делегацияси сафида ўзгариш юз берди

Спорт 16268
image

Эртага, 6 август куни Токио Олимпиадасида бадиий гимнастика бўйича беллашувлар бошланади.

Олимпия ўйинларида яккалик баҳсларида Ўзбекистон делегацияси шарафини Сабина Тошкенбоева ҳимоя қилиши лозим эди. Бироқ кутилмаган сабаб туфайли спортчи баҳсларда иштирок эта олмайдиган бўлди.

Маълумотларга кўра, Сабинада коронавирус билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлган. Бу ҳақда у ўзининг расмий Instagram саҳифасида маълум қилган. Шу сабабли, энди Олимпия ўйинларида эртага, 6 август куни Ўзбекистон делегацияси шарафини Екатерина Фетисова ҳимоя қилади. 

Бадиий гимнастика бўйича Токио-2020 даги илк баҳслар 6 август тонгида ўтказилиши режелаштирилган

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1199
Рейтинг: 2.9
t
×