Токио-2020. Бразилия Германияни йирик ҳисобда енгди, Испанияда нурсиз дуранг ва бошқа натижалар

Спорт 2258
image

Бугун, 22 июль куни Токио Олимпиадасининг футбол мусобақасига старт берилди. Тўртта гуруҳнинг барчасида 1-тур учрашувлари ўз ниҳоясига етди. Илк турданоқ бир қанча сенсациялар қайд этилди. Бразилия Германия устидан 4:2 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Испания терма жамоаси Миср билан нурсиз дурангга имзо чекди. Шунингдек, Австралия Аргентинани 2:0 ҳисобида мағлуб этди, Франция эса кутилмаганда Мексикага 4:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

1-тур учрашувлари натижалари билан танишинг:

“А” гуруҳи
Мексика 4–1 Франция
Япония 1–0 ЖАР

“Б” гуруҳи
Руминия 1–0 Гондурас
Янги Зеландия 1–0 Жанубий Корея

“С” гуруҳи
Аргентина 0–2 Австралия
Испания 0–0 Миср

“Д” гуруҳи
Бразилия 4–2 Германия
Саудия Арабистони 1–2 Кот–дъИвуар

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 70
Рейтинг: 3.1
t
×