Санчо терма жамоа йиғинини тарк этиб, Манчестерга қайтди 

Спорт 1305
image

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо жароҳати туфайли Англия терма жамоаси базасини тарк этди. 

“Уч шерлар” матбуот хизматининг хабар беришича, 2022 йилги жаҳон чемпионати
саралаши доирасидаги Венгрия билан ўйин олдидан машғулотларда олган жароҳати туфайли вингер Андорра ва Польшага қарши баҳсда майдонга туша олмайди. Шу сабабли, 21 ёшли футболчи “Юнайтед” қароргоҳига қайтди. У жароҳатидан тезда тикланиши кутилмоқда. 

Катта эҳтимол билан у 11 сентябр куни “Ньюкасл”га қарши АПЛнинг навбатдаги ўйинида майдонга қайтади. Бу ҳақда МЮ матбуот хизмати хабар берди. 

Маълумот учун, Санчо “қизил иблислар” сафида бу мавсум 3 та ўйинда майдонга тушишга муваффақ бўлган, бироқ ҳали дебют голини ура олмаган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 18
Рейтинг: 2.9
t
×