Россия терма жамоаси Черчесовнинг ўрнига янги мураббий тайинлади

Спорт 2747
image

Россиянинг “Ростов” клуби бош мураббийи, 52 ёшли Валерий Карпин Россия терма жамоаси бош мураббийига айланди. Бу ҳақда “sports” нашри хабар берди.

Карпин терма жамоа билан 2021 йилнинг сўнгига қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди. Шунингдек, битим кейинчалик узайтирилиши ҳам мумкин.

Қайд этиш жоиз, Карпин айни дамда “Ростов” клубидаги мураббийлигини ҳам ташлаб кетмайди. У клуб ва терма жамоада биргаликда иш олиб боради. 

Маълумот учун, Карпин Евро-2020 даги омадсиз иштирокдан сўнг, Россия терма жамоасидан кетган Станислав Черчесовнинг ўрнини эгаллади. Черчесов бошчилигида Россия терма жамоаси 2018 йилги Жаҳон Чемпионатида чорак финалга чиқа олган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 61
Рейтинг: 3
t
×