Роналдунинг “Реал”га қайтишига Мбаппе ҳалақит бериши мумкин

Спорт 1795
image

Италиянинг “Ювентус” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Испания Ла Лигасига қайтишга тайёр эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда италиялик таниқли журналист-инсайдер Николо Скира хабар берди.

Бундан ташқари, Испаниянинг AS нашри ёзишича, португалиялик 36 ёшли футбол юлдузи Турин клубидан кетмоқчи ва “Реал”га қайтишни режа қилган.

Роналдунинг бу истагига асосий сабаб сифатида Карло Анчелоттининг Мадрид суперклуби мураббийига айлангани кўрсатилмоқда, чунки ҳужумчининг мураббий билан муносабатлари анча яхши. 

Трансфернинг амалга ошиш эҳтимоли йўқ эмас. Бироқ “Реал”нинг асосий нишони — ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе. Ўз навбатида парижликларнинг бош мураббийи Маурисио Почеттино Мбаппе клубни тарк этса, Роналдунинг сотиб олиниши ҳақида айтиб ўтган эди.

Эслатиб ўтамиз, Италия А Сериясида янги мавсум жорий йилнинг 21 августида старт олади

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 42
Рейтинг: 3
t
×