Нурсултон Рўзибоевнинг кейинги рақиби маълум бўлди

Спорт 1846
image

Хабарингиз бор, ўзбекистонлик ММА жангчиси Нурсултон Рўзибоев (30-8-1) 1 август куни Италиянинг Милан шаҳрида Brave – CF 52 турнирида октагонга чиқади.

Унга қарши оқшомда ким рақиблик қилиши ҳам аниқ бўлди. Маълум бўлишича, Рўзибоев франциялик Абдул Абдурагимов (12-1) га қарши жанг қилади. Бу ҳақда Brave MMA’нинг Instagram саҳифаси хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Нурсултон Рўзибоев сўнгги жангини 11 март куни Баҳрайнда бошқа бир франциялик спортчи Иброҳим Манега қарши ўтказиб техник нокаут эвазига ғалаба қозонган эди.

Маълумот учун, спортчи фаолияти давомида 38 та жанг ўтказиб, 29 та ғалаба, битта дуранг ва саккизта мағлубият қайд этган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 36
Рейтинг: 2.9
t
×