Нойер мен кўрган энг зўр посбон, унга қарши ўйнашдан қўрқяпман — Пикфорд

Спорт 1477
image

Англия терма жамоаси дарвозабони Жордан Пикфорд Евро-2020 нимчорак финалидан ўрин олган Англия – Германия ўйини хусусида ўз фикрини билдирди.

“Бу биз учун ҳам улар томон учун ҳам ҳар томонлама қийин ўйин бўлади. Ўйин ҳақида ўйлар эканман, мени бироз қўрқув босяпти, чунки бунга асос бор. Нойер — мен кўрган энг зўр дарвозабон, унинг ўйинларини кўриб катта бўлганман, аммо унга қарши ҳали ўйин ўтказмаганман. Шубҳасиз, у сўнгги 10 йилдаги энг кучли 3 дарвозабондан бири. Имкон бўлса, ундан футболкасини сўрайман, лекин аввал унинг жамоасини ютишга ҳаракат қиламан. Бу бизнинг қўлимиздан келади, бироқ тан олиш керакки, рақиб ҳам анчайин салобатли.

Хаёлимда фақат Нойернинг ҳаракатлари, сейвлари айланяпти, тўғриси унга қарши ўйиндан қўрқяпман. Ўйлайманки, майдонда бундай бўлмайди”, дейди Пикфорд.

Маълумот учун, Англия терма жамоаси “D” гуруҳини 7 очко билан 1-ўринда якунлади ва қуръа натижасига кўра “F” гуруҳининг 2-ўрни соҳиби билан тўқнаш келиши аниқ бўлди. Учрашув 29 июнь куни 21:00 да бўлиб ўтади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 22
Рейтинг: 3.1
t
×