Месси АҚШ клуби билан музокара олиб бормоқда

Спорт 7383
image

АҚШнинг “Интер Майами” клуби Франциянинг ПСЖ клуби ҳужумчиси Лионель Месси билан музокаралар олиб бормоқда.

2 йилдан сўнг, яъни Мессининг ПСЖ билан шартномаси тугаганидан кейин Лео майамиликлар таркибини тўлдириши мумкин.

Маълумот учун, ушбу клуб англиялик собиқ футбол юлдузи Дэвид Бекхэмга тегишли бўлиб, унинг шахсан ўзи аргентиналик футболчини жамоасида кўришни истамоқда. У бу учун Мессига йилига 50 миллион евролик маош таклиф қилишга ҳам тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Месси 2005-2021 йиллар давомида “Барселона” таркибида ҳаракат қилган. Ҳозирча у ПСЖ таркибида дебют қилганича йўқ.

Филл Невилл мураббийлигидаги Майами клуби айни дамда MLS чемпионатида 11-ўринда бормоқда.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 412
Рейтинг: 3
t
×