Дунёнинг энг совриндор футболчиси клубини тарк этди

Спорт 9321
image

Бразилиянинг “Сан-Паулу” клуби ҳимоячиси Дани Алвеш жамоани тарк этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, томонлар 2022 йилга қадар имзоланган амалдаги келишувни бугун, 17 сентябрь куни икки томонлама бекор қилишган ва 38 ёшли футболчи эркин агентга айланган. 

Аввалроқ, Дани Алвеш клуб маошларни ўз вақтида тўламаётгани сабабли жамоани тарк этмоқчи экани ҳақида хабар қилинган. Шунингдек, “Сан-Паулу” пандемия сабабли молиявий муаммоларга учрагани туфайли маошлар кечикиши, аммо тўланишини маълум қилган. Бироқ Алвеш жамоа машғулотларига бормай қўйган. 

Маълумот учун, футболчининг Бразилия клубидаги ойлик маоши 280 минг АҚШ долларини ташкил этган. “Globo” нашрининг маълумотларига кўра, 38 ёшли “Барселона“, “Ювентус” ва ПСЖ клублари собиқ футболчиси ҳозирда Қатар ва БАА клублари билан музокара ўтказмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Алвеш дунёнинг энг совриндор футболчиси саналади. У карьераси давомида 40 та жамоавий соврин ютишга муваффақ бўлган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 449
Рейтинг: 2.9
t
×